ЎзРТХАБда рекорд кўрсаткичи қайд этилди

Дата: 14:25, 30-05-2014.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Биржа ва кўргазма-ярмарка савдолари натижасида 2014 йилнинг 19-25 майида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) яна рекорд натижа қайд этилиб, битимлар ҳажми 205,6 млрд сўмга етди, ва бу кейинги бир неча йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, биржа платформасидаги савдолар ўтган ҳафтадагига қараганда 10% ўсиб,
159 млрд сўмга етди. Мисол учун, суюлтирилган газ ва полиэтилен савдоси 30% ошди, уларнинг ялпи улуши эса 18дан 21% етди.
Кўргазма-ярмарка савдоларида ҳам кучли ўсиш қайд этилиб, унинг миқдори 32,4% ошди, пулга ҳисоблаганда бу 27 млрд сўм демакдир. Бунга савдо иштирокчилари сонининг ўсиши ва битимлар ҳажми осиши ҳисобига эрилишди. Масалан, кичик бизнес субъектлари ўтган ҳафтадагига қараганда 5,4 млрд сўм кўп товар реализация қилдилар.
Ҳафтанинг 8,6 млрд сўмлик энг йирик битими Навоий вилоятида қайд қилинди. Давлат харидлари бўйича савдолар ҳажми 4,8% пасайиб 11,2 млрд сўмга тенг бўлди. Бундан ташқари, корпоратив харидлар ҳажми ҳам пасайиб, 9,4 млрд сўмдан 8,3 млрд сўмга тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: