ЎзРТХАБда ўтган ҳафта тузилган битимларнинг умумий қиймати 190 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 12:51, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 16-22 февралида Ўзбек Республика Товар-хом ашё биржасида тузилган битимларнинг умумий қиймати 190 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биржа матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Тузилган умумий битимлар ҳажмида биржа бозори улуши 83,2% ташкил этди. Айни пайтда, тузилган битимлар ҳажми 4,8%пасайиб, 158 млрд сўмга тушдиОзиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг ялпи улуши умумий ҳажмнинг 44% ташкил этди (ўтган ҳафта 55%). Рангли металларнинг улуши 10%дан 15%га қадар кўпайди, чорвачилик озуқалари улуши 39% ошиб, 11% чиқди.

Валюта савдо майдончасида $232,6 минглик битимлар тузилди. Хусусан, “Максам-Чирчиқ”да ишлаб чиқарилган 832 тонна карбамид экспортга сотилди.

Ярмарка савдоларидаги битимлар ҳажми 38,4% пасайиб, 17,6 млрд сўмга тушди, айни пайтда кичик бизнес улуши 82% тенг. Тузилган битимлар сони бўйича Бухоро, Тошкент ва Фарғона етакчи учликка кирди. Бунда энг йирик 734,8 млн сўмлик битим пойтахтда тузилиб, у оптик тола кабелларига тааллуқли.

Давлат харидлари 6,4%, ёки 6,5 млрддан 6,9 млрд сўмга қадар ошди. Бу савдолар фаол иштирокчилари сони 180тагача кўпайгани билан боғлиқ. Бу орқали 2,1 млрд сўм иқтисод қилинди. Ҳафтанинг йирик битими Самарқандда тузилиб, у 174,6 млн сўмлик планшетлар етказиб бериш бўйича.

Корпоратив электрон харидлар тизимида қиймати 7,5 млрд сўмлик (+10%) 355 битим тузилди. Айни пайтда буюртмачиларнинг 1,5 млрд сўмлик молия маблағлари тежаб қолинди (харидлар бошланғич қийматининг 17,2%). Ҳудудлар кесимида Тошкент ва Тошкент вилояти улуши 46% ташкил этди.

$1 = 2460,32 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: