ЎзРТХАБда тузилган ҳафталик битимлар ҳажми 34% кўпайиб, 225,5 млрд сўмдан ошди

Дата: 09:33, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасидаги (ЎзРТХАБ) ҳафталик битимлар ҳажми 34% кўпайиб, 225,5 млрд сўмдан ошди (8-14 декабрда 167,5 млрд сўм). Бу, жорий йил бошидан бери қайд этилган энг юқори натижадир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа бозоридаги сотувлар ҳажми 22% ўсиб, 162,7 млрд сўмга етди. Бунда чорвачилик озуқалари сотувчилар энг кўп фаоллик кўрсатдилар. Ушбу товарлар сотуви деярли 2 бараварга ўсди, уларнинг бозордаги улуши эса 6%дан 12%га қадар кўпайди. Қурилиш материалари, озиқ-овқат товарлари, нефт ва кимё маҳсулотлари сотувлари ҳажмлари ўртача 30% ошди. Экспорт битимлари ҳажми ҳам $785,5 мингдан $1,1 млнга қадар кўпайди.

Кўргазма-ярмарка савдолари ҳажми деярли 2,5 бараварга ошган ҳолда 45,6 млрд сўмга етди. Кичик бизнес субъектлари 8,9 млрд сўмлик товарлар сотдилар. Машинасозлик маҳсулотлари сотувлари миқдори 6,8 млрддан 30,9 млрд сўмгача кўпайди.

Давлат харидлари бўйича аукцион савдолари ҳажми ўтган ҳафтадаги 10,1 млрд сўм ўрнига 11,6 млрд сўмга етди. Бундан тежалган маблағлар миқдори ҳам 11,6% ўсиб, 3,4 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнеснинг тузилган битимлар умумий ҳажмидаги улуши 98%дан 99%га етди.

Корпоратив битимлар ҳажми 5,7 млрд сўмни ташкил қилди. Бу орқали буюртмачиларнинг 1,3 млрд сўми ёки харидлар бошланғич қийматининг 18,4%ини ташкил қилди. Имзоланган битимлар ҳажмида кичик бизнес улуши 96% қадар ўсди.

$1 = 2418,2 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: