ЎзРТХАБда яна ҳафталик тузилган битимлар ҳажми бўйича рекорд янгиланди

Дата: 12:28, 05-12-2014.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – 2014 йил 24-30 ноябрда Ўзбек Республика товар-хом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) тузилган ҳафталик битимлар ҳажми йил бошидан бери энг юқори даражага етиб, 216,9 млрд сўмни (ўтган ҳафта - 215,5 млрд сўм) ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотилган биржа товарлари суммаси 142,6 млрд сўмга қадар камайди (ўтган ҳафтада 165,3 млрд сўм). Рангли металллар, кимё маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг ялпи улуши 22% (37%) пасайди, нефт маҳсулотлари ва чорвачилик озуқалари улуши эса аксинча навбати билан 28% ва 21% ўсди. Баржа сотувлари етакчилари ҳамон қурилиш материаллари ва озиқ-овқат товарлари бўлиб қолмоқда – 49% (+6%).

Экспорт битимлари ҳажми ҳафтада $806,7 минггача ($1,2 млн) пасайди.

Кўргазма-ярмарка савдолари суммаси 57,7% ўсиб, 54,4 млрд сўмга (34,5 млрд сўм) етди. Кичик бизнес субъектлари 9,4 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар.

Давлат харидлари бўйича электрон аукцион савдолари платформасида битимлар ҳажми 45,5% ошиб, 13,1 млрд сўмга етди. Натижада 3,6 млрд сўм бюджет маблағлари тежаб қолинди. Кичик бизнес улуши битимларнинг 98% ташкил қилди.

Корпоратив харидлар тизимида 6,9 млрд сўмлик битимлар тузилди (+3%). Бу орқали буюртмачиларнинг 1,2 млрд сўм маблағи тежалди. Айни пайтда кичик бизнес улуши 96% ташкил қилди. Битимлар ялпи ҳажмида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (52%), Бухоро ва Андижон вилоятлари етакчилик қилмоқда (навбати билан 10,6% ва 10,4%).

$1 = 2405,41 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: