ЎзРТХАБдаги ҳафталик савдолар ҳажми 201,9 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 21:53, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта (13-19 октябр) Ўзбек товар-хом ашё биржасидаги (ЎзРТХАБ) ҳафталик савдолар ҳажми 201,9 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа битимлари ҳажми 14% ўсиб, 167,4 млрд сўмга етди. Бозорнинг товар таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорвачилик озуқаларининг улуши 20 фоиздан 37 фоизга, рангли металллар улуши 9 фоиздан 11 фоизга етди.

Валюта савдо майдончасининг айланмаси $570,8 мингдан $2,3 млнгача ўсди. Бунинг 99% “Shortan Gaz Mahsulot” ва “Муборак ГПЗ”да ишлаб чиқарилган суюлтирилган газни сотиш бўйича операция эгаллади. Ўз навбатида, “Максам Чирчиқ” АЖ қиймати $29,4 минглик 128 тонна аммиак селитра экспорт қилди.

Кўргазма-ярмарка савдолари тизимидаги битимлар 19,2 млрд сўмни ташкил қилди (+34%), шу жумладан, экспорт ҳажми 5,6 млрд сўмни, ички республика битимлари 13,6 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажми 12,2 млрд сўмга етди.

Давлат харидлари бўйича савдолар ҳажми пасайиб, 8,5 млрд сўмни ташкил қилди. Натижада 2,4 млрд сўм бюджет маблағлари тежалди.

Корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдолари ҳажми 6,3дан 6,9 млрд сўмга етди. Бу орқали 1 млрд сўм маблағ тежаб қолинди.

$1 = 2379,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: