ЎзРТХАБга янги шакар ишлаб чиқарувчи чиқди

Дата: 11:04, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – “Angren shakar” МЧЖ ХК Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасига (ЎзРТХАБ) чиқиб, сентябрдан бошлаб шакар етказиб бериш учун шартномалар туза бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Angren shakar” маҳсулотларининг биржадаги бошланғич қиймати тонасига 2,298 млн сўм.

Ўтган ҳафта (17-18 сентябр) янги шакар ишлаб чиқарувчи биринчи шартномаларни имзолаб, 666 тонна маҳсулот сотди.

Трейдерларнинг фикрига кўра, биржада янги ишлаб чиқарувчининг пайдо бўлиши шакар бозорини диверсификация қилишга имкон беради.

Эслатиб ўтамизки, “Angren shakar” МЧЖ ХК 2014 йил июлда Тошкент вилоятидаги “Ангрен” махсус саноат ҳудудида замонавий шакар заводи қуришни якунлади. Заводнинг қуввати кунига 1 минг тонна шакар ишлаб чиқаришга етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: