ЎзРТХАБнинг ҳафталик савдолари ҳажми 209,3 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:05, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек Республика товар-хом ашё биржасининг (ЎзРТХАБ) 10-16 ноябрдаги ҳафталик савдолари ҳажми 209,3 млрд сўмни ташкил қилди ва бундан олдинги ҳафтадагига қараганда 30,7% кўпайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа савдолари ҳажми 108,4 млрддан 172,3 млрд сўмгача кўпайди. Бозорнинг товар таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва озуқалари улуши 12дан 32%гача ўсди. Экспорт битимлар ҳажми $116,9 мингга тушди.

Кўргазма-ярмарка савдолари тизимида битимлар ҳажми 23,9 млрд сўмга тенг бўлди. Кичик бизнес субъектлари 11,3 млрд сўмлик маҳсулот сотдилар. Сотув етакчилари машинасозлик (8,1 млрд сўм), металлургия (5,6 млрд сўм) ва нефть маҳсулотлари (4 млрд сўм) соҳалари бўлдилар.

Давлат харидлари тизимида 8 млрд сўмлик битимлар тузилди. Натижада 1,9 млрд сўм тежалди.

Корпоратив харидлар бўйича электрон аукцион савдолари ҳажми 2,6 млрд сўмга пасайиб, 5 млрд сўмга тушди. Натижада тежалган маблағлар миқдори 790,7 млндан 953,9 млн сўмга чиқди (битимлар ҳажмида 16%). Умумий ҳажмда кичик бизнес субъектлари улуши 96,2% ташкил қилди.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: