ЎзРТХБ ҳафталик савдолар ҳажми 624,5 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:28, 02-11-2018.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 22 октябрдан 26 октябргача бўлган давр мобайнида Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) 624,5 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми га келсак, бу кўрсаткич 580,7 млрд сўмдан 540 млрд сўмгача пасайди. Сотувлар бўйича қурилиш материаллари биринчи ўринни 30,4% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 17,8% ни эгаллади. Кейинги ўринлардан 16,9% улуш билан пахта толаси, 9,3% улуш билан газ ва полиэтилен жойлашди.

Валюта савдо майдончаси орқали $1,6 млнилк қийматга тенг товарлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини пахта толаси ташкил қилди. Унинг улуши 63%га тенг. Кейинги ўринни 28% улуш билан полиэтилен эгаллади. Кейинги қаторлардан 7 ва 2% улуш билан мос равишда саноат мойи ва петролатум жой олди.

Биржанинг Листинг комиссияси томонидан сотувчилар аризасига биноан қурилиш материаллари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги ва ёғ-мой маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ва бошқа товарларга 185та стандарт биржа контрактлари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 32,3%га ўсиб, 12,6 млрд сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар битимлар умумий суммасининг 35,5%ни ташкил қилди.

$1=8236,87 сўм

Сурат манбаи: http://brbook.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: