ЎзРТХБ электрон каталоги ҳажмлари 40 млрд сўмдан ошди

Дата: 14:35, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 24 ноябри ҳолатига келиб Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХБ) янги савдо платформаси – электрон каталог – ҳажмлари 40 млрд сўмдан ошди, натижада 10,2 млрд сўм бюджет маблағлари тежалди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, ҳисобот даврида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши битимлар сони ва ҳажмининг 100% ташкил қилди.

Сотилган товарлар таркибининг энг кўп қисми ёки 54% қурилиш материаллари эгаллади. Кейинги ўринларда транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар ва ўлчаш асбоблари (24% ва 20%) бормоқда. Энг кам савдолар (2%) компьютер ускуналари ва оргтехникага эҳтиёт қисмлар сегментида қайд этилди.

Ҳудудларда энг юқори фаоллик пойтахт ва Сурхандарё вилоятида кузатилди, улар томонидан 11,8 млрд сўмлик маҳсулот сотилди (30%). Кейинги ўринларда Самарқанд ва Бухоро вилоятлари тадбиркорлари 22% ялпи улуш билан боришмоқда.

Эслатиб ўтамизки, электрон каталог ЎзРТХБда давлат харидлари савдо платформасида жорий йил 1 июндан бошлаб фаолият юритмоқда

$1 = 2735,74 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: