ЎзРТХБ электрон савдолари тизимида 25 мингдан зиёд буюртмачилар ва 44 мингдан ортиқ етказиб берувчилар рўйхатга олинган

Дата: 17:56, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) электрон савдолари тизимида 25 мингдан зиёд буюртмачилар ва 44 мингдан ортиқ етказиб берувчилар рўйхатга олинган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа маълумотларига кўра, етказиб берувчиларнинг 98,6% кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидир.

2016 йилнинг ўтган вақтида биржа орқали давлат харидлари ҳажми 400 млрд сўмни ташкил қилди, бюджет маблағларининг тежалиши 83,7 млрд сўмга етди.

Эслатиб ўтамизки, биржада давлат харидларнинг электрон тизими 2011 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Бу биржада бошланғич нархларни пасайтириш бўйича электрон аукцион савдоларни ўтказилиш орқали давлат бюджети маблағиларини самарали фойдаланиш ва кичик бизнес субъектларини давлат буюртмаларидаги иштирокини кенгайтириш имконияти яратади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: