ЎзРТХБ кўргазма-ярмарка савдоси электрон тизимини модернизация қилиш лойиҳасини якунлади

Дата: 14:49, 03-08-2016.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбек Республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) электрон тижорат ривожининг асосини ташкил қилувчи кўргазма-ярмарка савдоси электрон тизимини модернизация қилиш лойиҳасини якунлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги пайтда ярмарка савдоларининг савдо ва тўлов қисмлари ягона тармоқда бирлаштирилиб, барча операциялар янги вебсайт yarmarka.uzex.uzда амалга оширилмоқда. Электрон рақамли имзони жорий этилиши бошланғич босқичда мижозларнинг шахсий кабинет орқали маблағларни қайтариш, ҳамда биржага ёзма равишда мурожаат қилмасдан шахсий кабинетдаги логин ва паролни тиклаш имкониятларини беради”, - деб таъкидлашди биржада.

Бундан ташқари, биржанинг янгиланган тизими мижозлардан қайта аккредитациядан ўтишни талаб этмайди. Яъни биржанинг исталган савдо платформаси, шу жумладан биржа савдолари, давлат ва корпоратив харидлар ёки электрон каталогдан аввал аккредитациядан ўтган мижоз ярмарка савдоларида ўз фаолиятини давом эттиришлари мумкин. Чунки мижознинг хохишига биноан барча маълумотлари бошқа тизимларидан автоматик тарзда кўчирилади.

Таъкидланишича, савдоларни глобал тармоқ орқали ўтказилиши бир қатор нисбий афзалликларга эга бўлиб ва улар тезкорлик, мижоз учун яратилган қулайликлар, битим иштирокчилари учун паст транзакцион ҳаражатлар, республикамиз ҳам резиденти, ҳам норезидентларидан ташкил топган кенг қамровли мижозлар базаси билан боғлиқдир. Бундан ташқари савдолар бир кунда 24 соат давомида амалга оширилади ва интернет савдода товарни биржа котировкалаш листига қўшишни назарда тутмайди.

Бу эса савдога қўйилаётган товарлар рўйхатини анча кенгайтиради. Агар биржа платформасида стандарт бир хусусиятга эга бўлган товарлар қўйилса, кўргазма-ярмарка савдолари тизимида индивидуал ўзига хос хусусиятларга эга маҳсулотлар жойлаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: