ЎзРТХБ келажак режалари билан ўртоқлашди

Дата: 03:24, 07-11-2015.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) ўзининг навбатдаги матбуот анжуманида келажак режалар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, муассаса ҳудудий тармоқни кенгайтириш, савдо технологияларини модернизация қилиш ва электрон рақамли имзони жорий этишни режалаштирган.

“Шу билан бирга биржа инфратузилмасининг муҳим бўғини саналган биржанинг ҳудудий савдо тармоғи ҳам кенгайтирилди. Жорий йилда республикамизнинг турли ҳудудларида тадбиркорлик субъектларининг иштироки билан қўшимча 30та янги савдо майдончалари ва 20та брокерлик идоралари ташкил этилди. Натижада мос равишда биржанинг фаол брокерлик идоралари 811тага, савдо майдончаларининг сони эса 189тага етди”, дейилади ЎзРТХБ сайтидаги хабарда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликларни яратиб бериш мақсадида улар учун махсус (b2b.uzex.uz) веб-сайт очилган.

“Яқин келажакда биржа фаолиятида электрон имзони қўллаш амалиётини тадбиқ этиш, мавжуд интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва ҳисоб-китоб клиринг палатаси фаолиятини автоматлаштириш ишлари режалаштирилган”, деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: