ЎзРТХБ корпоратив харидлар ҳажми 28% ўсди

Дата: 11:12, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 9 ой якунлари бўйича Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) корпоратив харидлар ҳажми 333,9 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг муқобил даврига қараганда 28% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Биржа маълумотларига кўра, молия мабғағларининг тежалиши 54,4 млрд сўмдан 73,9 млрд сўмгача ошди.

Эслатиб ўтамизки, “Е-xarid”корпоратив харидлар тизими 2013 йилдан бери ишлаб келмоқда. 2013-2015 йиллар орасида корпоратив электрон харидлар ҳажми беш баравардан зиёдга ўсиб, 61,8 млрд сўмдан 344,3 млрд сўмгача чиқди.

Электрон савдоларда бошланғич нархларнинг тушиши ҳисобига тежалган маблағлар миқдори 10,6 млрд сўмдан 68,4 млрд сўмгача кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: