ЎзРТХБ мутахассислари биржанинг мобил иловасини ишлаб чиқдилар

Дата: 13:14, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) мутахассислари биржанинг Android операцион тизимида ишловчи қурилмаларга мўлжалланган мобил иловасини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур илованинг синов варианти биржанинг товар сегментидаги савдо иштирокчиларига савдога қўйилган лотлар, тузилган битимлар, ҳамда биржанинг ҳисоб-клиринг палатасидаги иккиламчи ҳисобининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларидан бепул фойдаланиш имкониятини беради. Ушбу дастур ёрдамида мижозлар ёки уларнинг брокерлари айни вақтдаги ҳисоб ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан олиш имкониятига эга бўладилар. Шу жумладан, биржа савдоларида харид қилинган товар учун тўланиши керак бўлган пул миқдорини билиб олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, мобил илова биржа савдоларига қўйилган лотларнинг минимал ва максимал қийматлари, ўзлари қизиқтирган товар тўғрисидаги маълумотларни мобил қурилма орқали олиш, ҳамда ҳар ҳафта биржанинг махсус ахборот порталида қўйиб бориладиган янгиликлар билан танишиш имкониятини ҳам беради”, – деб таъкидланади UZEX хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: