ЎзРТХБ савдолари 12,4% ўсди, экспорт эса йил бошидан бери энг юқори даражага етди

Дата: 15:09, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта (13-19 апрел) Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) сотувлар ҳажми 193,8 млрд сўмни ташкил этиб, бундан олдинги ҳафтадагига қараганда 12,4% кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, ўтган ҳафта биржа савдоларида бундан олдинги ҳафтадаги 142,9 млрд сўмга қарши ўлароқ 161,5 млрд сўмлик рекорд натижа кузатилди. Экспорт савдолари ҳажми жорий йил бошидан бери энг юқори даража – $4,4 млнга етди. “Шўртан ГКМ” УДК полиэтилени сотуви бўйича битим бозорнинг 50% ташкил қилди.

Ярмарка савдолари ҳажми 16,6 млрд сўмгача кўпайди (+3,8%). Кичик бизнес 14,8 млрд сўмлик маҳсулот сотди (савдолар умумий ҳажмининг 89,4%).

Давлат ҳаридлари 7,2 млрддан 8,7 млрд сўмгача кўпайди. Кичик бизнеснинг улуши эса битимлар ялпи ҳажмининг 99,7% ташкил қилди. 2,6 млрд сўм бюджет маблағлари тежалди.

Корпоратив электрон ҳаридлар иштирокчилари умумий қиймати 7,1 млрд сўмлик (+13%) битимлар туздилар. Бунинг 95% кичик бизнес маҳсулотлари ташкил этди. Натижада буюртмачиларнинг 1,2 млрд сўми тежаб қолинди.

$1 = 2507,40 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: