ЎзРТХБ суюлтирилган газ ва полиэтилен савдосининг ялпи улуши 12%дан 9%гача пасайди

Дата: 11:46, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) биржа бозорида сотувлар ҳажми ўсганлигига қарамасдан суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг ялпи улуши 12%дан 9%гача пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Биржа маълумотларига кўра, 2016 йилнинг декабр ойида савдоларда 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилиб, бу ўтган 2015 йилнинг мос даври билан солиштирганда 44,8% га кўпдир.

Айни пайтда ижобий динамика биржа ва ярмарка савдолари, ҳамда электрон харидлар тизимида кузатилди. Хусусан, биржа савдолари орқали сотилган товарларнинг умумий ҳажми 2015 йилнинг декабрдаги 566,4 млрд сўмдан 890,1 млрд сўмгача ўсди. 

Кескин ўсиш ҳолатлари рангли металларда қайд этилиб, уларнинг умумий улуши 1% дан 11% гача ўсди. 

Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимларнинг сони ва ҳажмиларидан 98%ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда электрон каталогда 2,0 млрд сўмлик шартномалар тузилди.

Ўтган ойда “E-xarid” корпоратив харидларнинг ҳажми 2015 йилнинг декабрига нисбатан 19,4% га ўсиб, 36,7 млрд сўмни ташкил этди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимларнинг сонидан 97% ва уларнинг ҳажмидан 99%ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 16 та таклифлар келиб тушди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: