ЎзРТХБ янги электрон модулни жорий қилди

Дата: 14:51, 10-03-2016.

Ташкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси (ЎзРТХБ) биржа ва республикамиздаги маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга оширувчи янги электрон модуль ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу дастурий таъминот биржанинг улгуржи савдоларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг маълумотларини биржада тузилган битимлар реестрлари билан солиштириш имконини беради. Жумладан, тегишли гувоҳномаларга эга ташкилотлар ҳақидаги ахборотлар биржанинг маълумотлар базаси билан мунтазам равишда автоматик тарзда синхронлаштирилади”, - деб таъкидлашди ЎзРТХБда.

Биржа вакилларининг сўзларига кўра, янги модуль жорий этилиши билан хомашё ва материалларни қайтадан улгуржи савдолар учун харид қилувчи биржа савдолари иштирокчиларини биржага гувоҳнома нусхасини қоғоз шаклда тақдим этишдан халос бўладилар.

Бундан ташқари, биржа мутахасислари томонидан ишлаб чиқилган ушбу янгилик брокер ва уларнинг мижозларига операцион харажатларни камайтириш, биржага тақдим этилаётган лицензия тўғрисида маълумотларни тезкорлигини ошириш ва ҳаққонийлигини таъминлаш, ҳамда биржа маклериатининг иш жараёнини мақбуллаштириш имконини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: