ЎзРТХБда ҳафталик савдолар ҳажми 24% ўсди

Дата: 09:57, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9-15 июн кунлари орасида Ўзбек Республика Товар Хом-ашё биржасида ҳафталик савдолар ҳажми 24% ўсиб, 190,1 млрд сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржадан хабар беришларича, биржа савдоларидаги битимлар ҳажми 155,2 млрд сўмни ташкил этган (+28%). Энг кўп ўсиш озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва моллари озуқалари савдоларида кузатилган бўлиб, уларнинг улуши 8 фоиздан 25 фоизгача ўсган.
Экспортга реализация қилинган товарлар миқдори $1,1 млнни ташкил этди. Уларнинг асосий қисмини - 94% - Фарғона НҚИ заводи саноат мойлари ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: