ЎзРТХБда биржа экспорти ҳажми $3,86 млнгача ўсди
Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – 28 майдан 2 июнгача бўлган давр мобайнида Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) биржа экспорти ҳажми $3,86 млнгача ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биржа матбуот хизматига таянган ҳолда.
Хусусан, ўтган даврда ЎзРТХБда 594,2 млрд сўмлик битимлар тузилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 29% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 18,0% ни эгаллади. Кейинги ўринда газ ва полиэтилен жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7% ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали $3,86 млнлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди. Унинг улуши 43%. Келишувларнинг кейинги қисми полиэтиленга тегишли. Унинг улуши 30% га тенг. Алюминнинг улуши 21%га тенг. Парафин улуши эса 6%ни ташкил қилади.
Ўз навбатида, Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 9,3% га ўсди ва 20,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 10,7 млрд сўмни ёки 51,4%ни ташкил қилди.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди – 12,3 млрд сўм. Кейинги ўринлардан қора ва рангли металл маҳсулотлари (1,8 млрд сўм), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (1,8 млрд сўм) жой олди.
$1=7944,07 сўм
Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/1966715


