ЎзРТХБда биржа савдолари ҳажми 608,6 млрд сўмдан 438,5 млрд сўмгача пасайди

Дата: 14:45, 22-06-2018.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республика товар хомашё биржасида (ЎзРТХБ) биржа савдолари ҳажми деярли чоракка пасайишни кўрсатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизматидан маълум қилишларича, кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 608,6 млрд сўмдан 438,5 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,2% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 14,7% ни эгаллади. Кейинги ўринларда 11,2% улуш билан пахта толаси, 9,9% улуш билан газ ва полиэтилен жойлашган.

Валюта савдо майдончаси орқали $621,8 минглик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини техник мой ташкил этди (50%).

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 9,3 млрд сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 5,4 млрд сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Андижон филиали 5,1 млрд сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё маҳсулотлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 20,3 млрд сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (3,4 млрд сўм), полимер ва пластмассалар (0,8 млрд сўм) жой олди.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 57 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 866,3 млн сўмдан ошди.

$1=7883,99 сўм

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2013/02/19/uzex/

Янгилик билан ўртоқлашиш: