ЎзРТХБда давлат харидлари бўйича битимлар ҳажми тўрт маротаба ўсди

Дата: 17:33, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Сўнги олти йил мобайнида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми 4 маротаба ўсиб, 2016 йил якунига кўра 668 млрд сўмни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2011-2016 йилларда бюджет маблағларининг тежалиши эса 7 маротабага, яъни, 22 млрд сўмдан 161 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга, “D-Xarid” электрон тизимда фаол бўлган кичик бизнес субъектларининг сони 5 мингдан 42 мингтагача ошди.

Ушбу маълумотлар ЎзРТХБ ўтказган матбуот анжуманида келтирилди.

Савдоларнинг ижобий динамикаси жорий йилда ҳам кузатилмоқда. Яъни, 2017 йилнинг биринчи чорагида электрон давлат харидларининг умумий қиймати 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 28%га ўсиб, 114 млрд сўмни ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: