ЎзРТХБда қиймати 5,87 трлн сўмлик битимлар тузилди

Дата: 16:01, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) 2018 йилнинг I чораги якунлари бўйича 5,87 трлн сўмлик битимлар тузилди, бу эса ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 78%га кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ЎзРТХБ маълумотларига кўра, биржа савдо битимларининг ҳажми икки маротабага ўсиб, 5,5 трлн сўмгача кўтарилди.

2018 йил 1 январдан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖда 27 номдаги юқори ликвидли маҳсулотларни очиқ биржа савдолари орқали босқичма-босқич сотилиши бошланди. Шунингдек, биржада экспорт ва ички бозорга пахта толасини сотиш ҳам бошланди.

Биржа савдо платформасида бир қатор товарлар бўйича натурал кўринишда ўсиш кузатилди, шу жумладан минерал ўғитлар – 11 маротабага, дизель ёнилғиси – 10 маротабага, қора металл – 5 маротабага, полипропилен – 24% га ва полиэтилен – 7% га кўтарилди.

Сотилган товарлар таркибининг катта қисмини кимё ва нефть-кимё маҳсулотлари – 21%, қурилиш моллари – 18%, қора ва рангли металлар – 15% билан эгаллади.

$1= 8077,26 сўм

Сурат манбаи: https://uzreport.news/exchange/tovarooborot-vyistavochno-yarmarochnyih-torgov-uzrtsb-vyiros-na-56-

Янгилик билан ўртоқлашиш: