ЎзТАГ версияси бўйича 2017 йилнинг 10 энг муҳим воқеаси

Дата: 10:41, 22-12-2017.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – ЎзТАГ Халқаро ахборот агентлиги 2017 йилнинг 10 энг муҳим воқеаларини белгилади.

1. Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда Ривожланишнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқилди. Замонавий Ўзбекистоннинг асосий вазифаларидан бири – давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, парламентнинг демократик ислоҳотлар ва мамлакатни модернизация қилишдаги ролини чуқурлаштириш, давлатнинг иқтисодиётни назорат қилишини қисқартириш, “Ягона ойна” тизимини кенг жорий этиш, жамоатчилик назорати механизмларини янада жорий этиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтиришдан иборат.

2. Ўзбекистон ҳукумати экспортчи корхоналар томонидан валюта тушумларини ваколатли банкларга мажбурий сотиш меъёрини икки баробарга: 50%дан 25%гача қисқартирди. Бунга доир қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 1 февралда қабул қилинди. Ҳужжат билан хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасидаги тушумини мажбурий сотиш тартибига ўзгартишлар киритилган. 

3. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари икки мамлакат ўртасида қўшма баёнот имзоладилар. Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича имзоланди.

4. 21 июлдан бошлаб “Сувсоз” корхонаси Тошкентдаги совуқ сув тарифларини оширди. Янги нархлар пойтахт маъмурияти томонидан 4 июл куни тасдиқланган. Ҳисоблагич бўйича тўланганда аҳоли учун бир куб метр сувнинг баҳоси 180 сўмдан 190 сўмгача (1,5 коэффициенти билан 270 сўмдан 285 сўмгача), канализация хизматлари учун 115 сўмдан 155 сўмгача ошди.

21-июлдан бошлаб “Тошиссиқликэнерго” республика пойтахтида иссиқ сув ва иссиқлик учун тарифларни оширди. Ҳисоблагич бўйича ҳақ тўланганда иссиқ сувнинг кубометри баҳоси олдинги 3736,92 сўм ўрнига 3915,90 сўмни ташкил этади. Ҳисоблагичсиз тўланганда 1 кубометр иссиқ сув нархи 1 кубометр сув учун 15292,52 сўмни ташкил этади (илгари - 14593,56 сўм). Иссиқлик нархи 1 квадрат метрига 1,323,86 сўмгача (олдин – 1263,35 сўм).

Шунингдек, газ нархлари ҳам кўтарилди.

5. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шу йилнинг 5 июлида ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқот доирасида кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича маълумотлар тингланган идоралараро йиғилиш ўтказди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, хорижга чиқиш учун рухсат ёрлиғини (ОВИР) бекор қилиш ва босқичма-босқич хорижий паспортларни жорий этиш ҳақидаги қарорлар лойиҳаси ишлаб чиқилгани ва идоралараро келишувдан экани маълум бўлди. 

6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Унга мувофиқ, мамлакат фуқаролари хорижий валютани бозор курси бўйича алмаштиришлари мумкин бўлди. 5-сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижий валютани бозор курси бўйича сотишлари ва чет элда чекловларсиз фойдаланиш учун конверсион карталарга сотиб олишлари мумкин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф қилди. Давлат раҳбари ушбу баёнотни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги чиқишида қилди.

8. 5 октябр куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келди. Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қиймати $200 млнлик шартномалар имзоланди.

9. 22-25 ноябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев президент Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида 60дан ортиқ ҳужжатлар имзоланди.

Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш вазирлиги ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, икки мамлакат Адлия вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирликлари ўртасида Ўзбекистонда Миллий электрон савдо платформасини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро меморандум, икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан Корея Стратегия ва молия вазирлиги ўртасида Билимлар алмашинув дастури бўйича Англашув меморандуми, 2018-2020 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва ҳамкорлик жамғармаси кредитлари бўйича ҳукуматлараро ҳадли келишув ҳамда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди билан Корея Республикаси экспорт-импорт банки ўртасида молиявий ҳамкорлик тўғрисида келишув каби 60дан ортиқ ҳужжатлар бор.

10. Ўзбекистон сенаторлари томонидан “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.  Қонун Бюджет кодекси, Солиқ кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи 3 та моддадан иборат.

Сурат манбаи: http://www.tucsonlocalmedia.com/news/todays_headlines/article_bf6f3e82-ebd1-11e2-b4dc-0019bb2963f4.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: