ЎзТАГ версияси бўйича 2018 йилнинг 10 та муҳим воқеаси

Дата: 13:48, 25-12-2018.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – ЎзТАГ Халқаро ахборот агентлиги Ўзбекистонда 2018 йилда содир бўлган энг муҳим 10 та воқеани белгилади.

 

1. Ўзбекистонда МХХ ДХХга айлантирилди

 

Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат Хавфсизлик Хизматига (ДХХ) айлантирилди. Бунга доир фармонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолади. Хусусан, ДХХ Ўзбекистон Республикаси конституцион тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган сифатида белгиланди.

 

2. Ўзбекистонда сайёҳлар учун электрон визаларни расмийлаштириш ва бериш тизими жорий этилди

 

15 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги 3836-сонли “Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибини оптималлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Ўзбекистонда туристик мақсадларда бўлиш учун электрон визаларни расмийлаштириш ва бериш тизими жорий этилди.

Электрон виза чет эл фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир марта бўлиш учун 30 кун муддатга берилади ва у берилган санадан бошлаб 90 кун давомида амалда бўлади. Шу билан бирга, электрон визани расмийлаштириш ва бериш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқиш муддати талабнома топширилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади. Электрон виза олиш учун ариза Ўзбекистон Республикасига режалаштирилган ташриф санасидан камида уч иш куни олдин тақдим этилади. Электрон кириш визасини бериш учун аризани кўриб чиқиш учун консуллик йиғимининг миқдори $20га тенг. Тўлов халқаро тўлов тизимлари орқали электрон тарзда амалга оширилади.

3. Ўзбекистон 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик учун номзодини кўрсатди

 

Ўзбекистон 2021-2023 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик учун номзодини кўрсатди. Бу ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясининг умумий муҳокамадаларида гапирилди, унда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Б. Иброҳимов сўзга чиқди. У шу муносабат билан БМТнинг халқаро алоқаларда, хусусан, ташкилотнинг учта устуни, яъни тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон БМТнинг раҳбариятининг бошқарув тизимини такомиллаштириш йўлидаги қадамларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек, унинг органлари, шу жумладан, Хавфсизлик кенгашини замонавий меҳёрлар ва таҳдидлардан келиб чиқиб босқичма-босқич ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлайди.

 

4. Ўзбекистон ЮНEСКО янги жамғармасининг биринчи донорига айланди

 

Ўзбекистон ҳукумати жамғарма ташкил этилгандан бери “ЮНEСКОнинг тасдиқланган дастури ва бюджетини қўллаб-қувватлаш учун мақсадга мувофиқ бўлмаган ихтиёрий бадаллар учун янги махсус ҳисобига (С/5)” $120 минг миқдорида ҳисса қўшган илк донор бўлди. Ушбу механизм ЮНEСКО котибиятига маблағларни дастурнинг маблағ билан етарлича таъминланмаётган дастурий соҳаларига йўналтириш ва юзага келаётган эҳтиёжларга жавоб беришда кўпроқ имкон берган ҳолда, ташкилотга катта самарага эришишга ёрдам беради. Ҳиссани қўшишга доир келишув 5 октябр куни мамлакатнинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси ва ташкилотнинг Стратегик режалаштириш бюроси ўртасида имзоланди.

5. Афғонистондан Покистонга янги темир йўл лойиҳасининг иштирокчилари молиявий консорциум ташкил қиладилар

 

Қўшма ишчи гуруҳ ва молиявий консорциум тузиш тўғрисидаги протокол Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг 3-4 декабр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишида имзоланди.

Мозори Шарифдан Қобул (Афғонистон) орқали Пешоваргача (Покистон) янги темир йўл Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатларини бирлаштирирувчи транспорт йўлагининг бир қисми бўлади.

Бундан ташқари, темир йўл бўйлаб Сурхон-Пули-Хумри-Доши-Сурабой-Жалолобод-Пешовар юқори кучланишли электр узатиш линияларини қуриш ҳам режалаштирилган. Бу янги магистрални электрлаштиришга имкон беради.

6. Ўзбекистон транзит ташувлари қоидаларини соддалаштирди

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 15 декабрдаги қарори билан давлат ҳудуди орқали транзит ташиш қоидаларини соддалаштирилди. Ҳужжатга кўра, транзит транспорт воситаларини мамлакатдан чиқиб кетиш муддати 5 кунгача (илгари 3 кундан ортиқ бўлмаган муддат эди) узайтирилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудуди орқали хорижий автомобиль ташувчиларининг транзит ҳаракатлари учун мўлжалланган 47 янги йўналиш (бундан аввал 52 маршрут ишлаб турган эди) очилди. Эндиликда Тожикистон чегарасидан киришда 18 та маршрут, Туркманистондан киришда 12 та, Афғонистондан киришда 8 та маршрут, Қирғизистондан киришда 6 та, Қозоғистондан киришда 3та маршрут мавжуд.

Шунингдек, Ўзбекистон орқали махсус юклар ва ҳарбий қисмларни транзит қилиш учун рухсатнома бериш жараёни тезлашди. Рухсатнома бериш ёки беришдан бош тортиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати, шу жумладан, ҳужжатнинг ўзини бериш муддати аризани ва барча ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 20 кундан (аввал 30 кундан) ошмаслиги керак. Шунга кўра, тартибнинг алоҳида босқичларида муддатлар қисқартирилди. Шунингдек, рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳам тезроқ амалга оширилади. Рухсатнома энди 30 кун амал қилади. Мудофаа вазири бўлмаган ҳолда рухсатномага унинг ўринбосари қўл қўйиши мумкин.

 

7. 2019 йил бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон ягона визани ишга туширишлари мумкин

 

2019-йил феврал ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон Осиёлик сайёҳларни биргаликда жалб қилиш мақсадида Шенген визасининг осиёча варианти бўлган Silk visaни ишга туширишлари мумкин. Бу баёнот билан 20 декабр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Давлат туризмини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи У.Қосимхўжаев чиқди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа икки мамлакат идоралари томонидан келишувдан ўтган.

Қирғизистон ва Тожикистон ҳам лойиҳага қизиқиш билдирмоқда, ўз навбатида Қозоғистон унга Озарбайжон ва Туркияни қўшишни таклиф қилмоқда. Туркманистон бундай истиқболни кўриб чиқмоқда.

 

8. Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан бошлаб ишлаётган пенсионерлар тўлиқ пенсия оладилар

 

2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар тўлиқ пенсия оладилар. Бу Ўзбекистон президентининг 12 декабрда имзоланган “Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори билан кўзда тутилган.

Шунингдек, 2019 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кўп маош миқдорини 8 мартадан 10 бараваргача ошириш кўзда тутилган.

9. Ўзбекистонда АЖСни қуриш бошланди

 

19 октябрда, Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида РФ раҳбари ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар биринчи атом электр станциясининг (АЭС) қурилишини рамзий равишда бошлаб бердилар.

АЭСни қуриш ойиҳаси ВВЭР-1200 русумидаги “3+” авлодли реакторига эга 2 энергоблокларнинг (умумий қуввати 2,4 ГВт) қурилишини кўзда тутади. Улар МАГАТEнинг барча хавфсизлик стандартларига ва талабларига тўлиқ жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, АЭСни қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевлар ўртасида 2018 йил 7 сентябр куни Москвада имзоланган.

 

10. Мирзиёев Осиёда йил одами деб эътироф этилди

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлар уюшмаси (AJA) томонидан “сиёсат” тоифасида Марказий Осиёда тинчликни ўрнатиш ва қўшни давлатлар билан фаол ҳамкорликни ривожлантиришга қўшга катта ҳиссаси учун 2018 йилда Осиёда йил одами деб топилди.

Тақдирлаш маросими 2019 йил баҳорида уюшма бош ассамблеясида бўлиб ўтади.

 

Сурат манбаи: https://pixabay.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: