Бразилия Сербияни енгиши учун қийналишига тўғри келади

Дата: 14:49, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Бразилия Сербияни енгиши учун қийналишига тўғри келади, Германия эса Жанубий Кореяни ютишга мажбур, Мексика ва Швеция ўртасида эса “уруш” бўлади.

Бу Россиядаги 2018 йилги ЖЧинг ўн тўртинчи куни Е ва F гуруҳларидаги ўйинларнинг қисқача анонси эди.

Аввал, Тошкент вақти билан соат 19.00да Германия ва Жанубий Корея, Мексика ва Швеция майдонга тушади. Бундестим ўзини хотиржам ҳис этиши учун корейсларни йирик ҳисобда енгиши зарур. Балки Швеция билан ўйиндаги фантастик қутулишдан кейин “немис машина”си, ниҳоят, уйқудан уйғониб, қўйилган вазифани бажариш учун бутун кучини сафарбар қилар. Ўз навбатида, плей-оффга чиқиш имкониядан маҳрум бўлган корейслар эсда қоларли бирон нима қилиб кетишга ҳаракат қилишади.

Шу билан бирга, параллел ўйинда Швеция турнирда қолиши учун Мексикани енгиши шарт. Шведлар бунга қодирлигини Ибрагимович йўқ бўлган ҳолда ҳам сифатли ўйин кўрсата олишларидан билиш мумкин. Мексикаликлар қаторасига учинчи ўйинда қудратли ўйин кўрсата олиш-олмаслигини ўйиннинг ўзи кўрсатади. Лекин ўйин ўта қизиқарли бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

Кейинроқ, соат 23.00да Е гуруҳида икки ўйин: Бразилия - Сербия ва Швейцария - Коста-Рика учрашувлари бўлиб ўтади.

Эҳтимол, айнан Бразилия ва Швейцария плей-офф бўйича рақиб танлаш имкониятига эга бўлар. Лекин бир нарсани аниқ айтишим мумкин: на немислар, на бразилияликлар 1/8 финалда бир бирига дуч келиб қолишни исташмаяпти.

Қолган барчасини “тўп юмалоқ, бу эса – футбол, ва ҳамма нарса бўлиши мумкин”, деган гапни ёддан чиқармаган ҳолда кўришимиз мумкин.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилмоқда. Чемпионат Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда ўтказилмоқда. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: