123

2020-2023 йилларда БелАЗ Ўзбекистонга 200 самосваллар етказиб беришни режалаштирмоқда

Дата: 15:18, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – 2020-2023 йилларда Белорусь автомобиль заводи (БелАЗ) Ўзбекистонга 200 самосваллар етказиб беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

12 июнда “БелАЗ-Холдинг” холдингини бошқарувчи компания - “БелАЗ” ОАЖ бош директори Петр Пархомчик ўзбек томони билан 2020-2023 йилларда техника етказиб бериш масаласи муҳокама қилинганини маълум қилди, деб ёзади БЕЛТА.

“Ушбу мамлакатга 200 атрофида оғир самосваллар етказиб берилади”, - деди П. Пархомчик.

Беларусь Савдо-саноат палатаси раиси Владимир Улаховичнинг таъкидлашича, Беларус компаниялари Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритмоқда, шу жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича. Унинг сўзларига кўра, жиддий истиқболга эга бўлган қатор лойиҳалар бошланди. Мисол учун, “Амкодор” машина тўпламлари етказиб бериш бўйича ҚК яратиш бўйича лойиҳа.

Таъкидланишича, БелАЗ 2017-2018 йиллар давомида мавжуд шартномалар бўйича Ўзбекистонга 260 оғир каръер юк машиналари етказиб беради. Шартнома тахминан 70% бажарилган. Ўтган йилда 106 та, жорий йилнинг 5 ойи давомида 64 та машина етказиб берилган.

Эслатиб ўтамизки, БелАЗ компанияси Беларусда жойлашган карьер техникалари ишлаб чиқарувчи корхона. Компания карьер самосваллари, карьерларда ишлаш учун ишлаб чиқариш техникаси, ер ости ишлари учун машиналар, бульдозерлар, юк ортиш машиналари, аэродромда фойдаланиладиган юк тортиш машиналари ишлаб чиқаради.

Сурат манбаи: http://visit-belarus.com/en/category/routes/

Янгилик билан ўртоқлашиш: