Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма демаркация комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди
Тошкент. 8 январь. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма демаркация комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"7 январь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма демаркация комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. ( ... ) Мажлисда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини келажакдаги демаркация қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар тасдиқланди", - дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати.
Таъкидланганидек, 2020 йил учун учрашувлар режасига келишиб олинди.
Тадбир якунида тегишли протокол имзоланди.
Сурат манбаи: padida.tj