ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги янги раҳбари Ю Ю бўлди
Тошкент. 8 январь. ЎзТАГ – БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги янги раҳбари Ю Ю бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"8 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ЮНФПА ваколатхонаси янги раҳбари Ю Юни қабул қилди. У БМТ бош котиби ўринбосари ва ЮНФПА ижрочи директори Наталя Канемга ўзининг Ўзбекистонга тайинлангани ҳақидаги мактубини берди", - дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини оширишдан манфаатдор эканини таъкидладилар.
Учрашувда ЮНФПА кўмагида 2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ амалий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сурат манбаи: mfa.uz