Франция муносиб равишда икки карра жаҳон чемпиони бўлди

Дата: 15:06, 16-07-2018.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Франция Хорватия дарвозасига тўртта гол уриб ва икки тўп ўтказиб юбориб, муносиб равишда икки карра жаҳон чемпиони бўлди.

Агар 1/8 финалда учранглилар аргентиналикларни 4:3 ҳисобида мағлуб этган бўлса, хорватларни эса финала 4:2 ҳисобида енгди. Ушбу икки ўйин орасида тўғридан-тўғри параллеллар ўтказиш мумкин. Тўпни бошқаришни рақибга топшириб қўйган ҳолда (66%га 34%), французлар кескинроқ, тезкорроқ ва аниқроқ жавоб қайтаришди. Статистика ҳам улар хужумларининг аниқлигидан далолат беради. Франция термаси Субашич дарвозасига атига 7 зарба йўллади, булардан 6 таси дарвозага тўғри борди, Хорватия термасида эса бу кўрсаткич 14/4га тенг.

Кўпчилик бундай прагматик футбол қизиқарли бўлади, дейиши мумкин. Бунга ЖЧ-2018нинг финали далил бўлади, деб жавоб бераман.

Французларнинг Гризманн (хужум марказида бўлди, қанотларга тўп етказиб берди, очиқ турган ҳудудларга ўтди ва гол киритди), Мбаппе (вақти вақти билан хорватлар ўнг қанотини танг қолдирди, ҳимоячиларнинг силласини қуритди ва марказий ҳудуддан гол урди) ва Погба (кўпчилик хужумларни бошлаб берди, плеймейкер сифатида яхши таассурот қолдирди ва гол ҳам киритди) ва Жирулардан иборат (фаол ҳаракатланди, шериклари учун очиқ ҳудудларни очган ҳолда ҳимоячиларни чалғитди) ажойиб тўртлигининг ҳамжиҳатликдаги кўрсатган ўйини француз термаси ютуғининг асосий омили бўлди.

Хорватиячи?

Тўғри, улар аргентиналиклар каби Льорис дарвозасига учинчи голни ура олишмади ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларини ҳаяжонли қилишнинг уддасидан чиқа олишмади. Ҳа, Модрич шерикаларини французлар дарвозасининг ҳавфли ҳудудларига олиб чиқувчи супераниқ узатмаларнинг стандарт тўпламини намойиш қила олмади. Тўғри, Перишич ҳам, Манжукич ҳам тўп киритишди, лекин ўзлари қодир бўлган барча нарсани кўрсата олмадилар.

Ва шуни ҳам тан олиш керакки, Хорватия рақиби унга қўйиб берганича яхши ўйнади.

Франция термасининг бош тренери Дидье Дешам Хорватия термасининг бош мураббийси Златко Далични яккама-якка қаршилашувда енгишга муваффақ бўлди. Бу ғалаба унинг учун иккинчиси бўлди. Яъни, бир марта у мундиалда ўйинчи сифатида ғолиб чиққан бўлса, энди эса тренер сифатида ҳам чемпион бўлди.

Яна бир қизиқарли кузатувни ҳам айтиб ўтишим керак. Тажрибали Новак Жокович Уимблдон финалида ундан анча тажрибасизроқ бўлган Кевин Андерсонни уч сетда енгишга муваффақ бўлди. Худди шундай, кеча кечаси “Лужники” стадионида тажрибалироқ Франция ундан тажрибасизроқ бўлган Хорватия термасидан устун келди. Лекин ўйинчиларнинг ёшидан келиб чиқсак, бундай демаган бўлар эдик.

Эслатиб ўтамизки, ЖЧ-2018 – ФИФАнинг футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати бўлиб, унинг финал қисми Россияда 2018 йил 14 июндан 15 июлгача бўлиб ўтди. Россия ўз тарихида биринчи бор турнирга мезбонлик қилди. Жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳридаги 12 стадионларда бўлиб ўтди. Бундан ташқари, чемпионатда илк марта ҳакамларга видеоёрдам тизимидан фойдаланилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: