123

2020 йилдан Тошкентда жамоат транспорти автоматлаштирилган тўлов тизимига ўтади

Дата: 13:37, 20-12-2019.

Тошкент. 20 декабрь. ЎзТАГ – 2020 йилдан Тошкентда жамоат транспорти автоматлаштирилган тизимга ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йил 1 январдан Тошкентда жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилади. Ушбу тизим босқичма-босқич жорий этилади: биринчи босқичда умумий турдаги банк ва транспорт карталари орқали тўлов қабул қилинади, иккинчисида фуқароларнинг муайян тоифаси учун мослаштирилган имтиёзли карталар жорий этилади", - деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилганидек, «ЕОПЦ» (Uzcard) МЧЖ ва BPC Group халқаро холдинг компанияси билан ҳамкорликда янги тўлов тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Мутахассислар "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ қошидаги автобус паркларининг ҳайдовчилари, кондукторлари ва кассирларини ўқитиш жараёнини бошлади.

"Биринчи босқичда стационар валидаторлар Тошкентнинг 200 та автобусларида, қолган қисмида эса кўчма қурилмалар ўрнатилади", – деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: tashkent.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: