123

9 ойда “Ўзфармсаноат” маҳсулот ишлаб чиқаришни 23,1% оширди

Дата: 12:44, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида “Ўзфармсаноат” давлат-акционерлик концернига (ДАК) кирувчи корхоналар маҳсулот ишлаб чиқаришни 23,1% оширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу муддатда қиймати 368,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, бундан 266,1 млрд сўмлиги дори воситалари, 35,5 млрд сўми – тиббий буюмлар, 57,7 млрд сўми – ёрдамчи материаллар, 9,5 млрд сўми бошқа маҳсулотлардир”, – деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат” ДАК матбуот хизматида.

Январ-сентябрда концерн $7,2 млндан ошиқ маҳсулотни экспортга чиқарди. 28 турдаги янги дори воситалари ва 8 биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

$1 = 2405,41 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: