123

ХВФ 2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 17-18% инфляцияни прогноз қилмоқда

Дата: 16:33, 21-11-2018.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Халқаро валюта фонди (ХВФ) Ўзбекистонда 2019 йил якунлари бўйича 17-18% инфляцияни прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йилда бир неча омиллардан келиб чиқадиган қўшимча инфляцион босим намоён бўлади: ноябр ойи ўртасига режалаштирилган энерготашувчиларга назорат қилинувчи нархларнинг ошиши, ноябрда давлат секторидаги маошларнинг 10%лик ошиши, 2018 йил давомида таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари иш ҳақининг қўшимча оширилиши, 2018 йилнинг январидан амал қила бошлайдиган янада юқори билвосита солиқлар, сўнгги солиқлар мава-сабзавот маҳсулотлари каби экспорт қилиниши мумкин бўлган истеъмол товарларига таъсирни кучайтиради”, - дейилади ХВЖнинг 30 октябрдан 8 ноябргача мамлакатга ташриф буюрган миссияси баёнотининг матнида.

Мазкур кўплаб инфляция омилларни инобатга олган ҳолда, биз 2019 йилнинг охирига бориб ИНИ (истеъмол нархлари индекси – ЎзТАГ) бўйича инфляция 17-18%гача ошиши мумкинлигини тахмин қиламиз, дея қайд этилади шундан кейин.

 

Сурат манбаи: https://www.rosbalt.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: