123

ОПЕК жамғармаси Ўзбекистонга $54 млнлик кредит ажратди

Дата: 11:31, 25-03-2019.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОФИД) Ўзбекистонга $54 млнлик кредит ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ОПЕК таркибидаги ОФИД Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пунктига ва қисман Наманган шаҳрига умумий қиймати $54 млнлик ичимлик суви етказиб бериш лойиҳасини маъқуллади”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Лойиҳа 2020-2025 йилларга мўлжалланганлиги таъкидланади.

Натижада Наманган вилоятида 200 мингдан зиёд қишлоқ аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Кредит 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади.

Сурат манбаи: for.kg

Янгилик билан ўртоқлашиш: