123

ОТБ Ўзбекистон мактаблари инфраструктурасини такомиллаштиришга ёрдам беради

Дата: 17:37, 08-02-2019.

Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон мактаблари инфраструктурасини такомиллаштиришга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ХТВ маълумотларига кўра, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ОТБининг ижтимоий сектор бўйича катта мутахассиси Шин Лонг бошчилигидаги делегациясини қабул қилди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини аниқлаб олишга қаратилди.

Осиё тараққиёт банки миссияси вакиллари Ўзбекистон билан 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури бўйича иш олиб бораётгани ва мазкур учрашув ХТВ билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини аниқлаб олишга қаратилганлигини таъкидладилар.

Қайд этилишича, учрашув давомида ОТБ мутахассислари давлат таълим тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари билан танишдилар.

“Хусусан, томонлар мактаблар инфратузилмасини, жумладан “Замонавий мактаб” дастури доирасида, такомиллаштириш, ўқувчиларнинг билими ва ўқитувчиларнинг малакасини баҳолаш тизимини жорий этиш ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқишда Осиё тараққиёт банки ҳамкорлик масалалари кўриб чиқдилар”, - дейилади хабарда.

Яна маълум қилинишича, шу билан бирга халқ таълими тизимга ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда STEAM (фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика) фанларини ўқитишни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида ОТБ ва бошқа халқаро ҳамкорларнинг молиявий кўмагида амалга ошириладиган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва муҳокама этиш келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: