123

ОТБ Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $300 млн ажратади

Дата: 11:16, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун $300 млн ажратишни маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда 26 июнда ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Янги маблағлар макроиқтисодий барқарорлик ва мамлакатдаги иқтисодий ўсишнинг юқори даражаси таъминлашга кўмаклашади.

Лойиҳа доирасида молия тармоғи операцияларини рақобатардош ташкил қилиш учун банк назорати ва молия воситачилигини мустаҳкамлаш йўли билан банк молиялаширишидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, ОТБ заёмдан ташқари ҳукуматнинг ислоҳотларни амалга ошириш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлаш учун $1 млнлик техник кўмк ҳам беради.

Шунингдек, Жаҳон банки ушбу дастурнинг биргаликда молиялаштирувчи сифатида $500 млн ажратади.

$1=7871,66 сўм


Сурат манбаи: https://www.trend.az/business/economy/2431527.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: