123

Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон темир йўлларни қўриқлашда ҳамкорлик қилади

Дата: 13:56, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон темир йўлларни қўриқлаш соҳасида ҳамкорлик қилади, деб хабар қилмоқда Trend.

Қозоғистоннинг “Ҳарбийлаштирилган темир йўл” АЖ, “Россия Федерацияси темир йўл транспортини муассасавий қўриқлаш” федерал корхонаси ва “Кыргыз темир жолу” миллий компанияси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ биргаликда Алматида бўлиб ўтган учрашувда юқоридаги йўналишда ҳамкорликка доир келишув имзоладилар.

Бу ҳақида “Казахстан темир жолы” компанияси хабар берди.

Учрашув ўзаро ҳамкорлик, евроосиё ҳудудида контейнер поездлари орқали ташилаётган юклар хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадларида ўтказилган.

Томонлар юқоридаги соҳадаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашганлар. Шунингдек, халқаро юк ташувлари доирасида амалга оширилаётган ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, қўриқланаётган юкларни томонларга топшириш, уларнинг етиб келгани ҳақида маълумотлар алмашиниш, қўриқлашда электрон пломбаловчи қурилмалардан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: