123

Шавкат Мирзиёев касаба уюшмалари тўғрисидаги қонуга тузатишларни тасдиқлади

Дата: 12:20, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хужжатнинг қабул қилиниши орқали амалдаги қонун қатор меъёрлар билан тўлдирилди. Жумладан, касаба уюшмалари фаолиятининг асослари такомиллаштирилди, хусусий секторда ишлаётган ишчилар, бир марталик ишларни бажараётганлар ва ҳунармандларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш кафолатлари мустаҳкамланган.

Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар томонидан ёлланаётган ва хусусий тармоқда ишлаётганга касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқи тақдим қилинди ва уларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш таъминланди.

“Киритилган ўзгартишлар касаба уюшмаларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган. Хусусан, меҳнат баҳсларини янада самарали ҳал қилиш мақсадида касаба уюшмасининг судга суд буйруғи чиқариш ҳақида муррожаат қилиши ҳуқуқи жорий этилмоқда. Иш берувчилар томонидан касаба уюшмаларининг меҳнат қонунчилигининг бузилишига доир тақдимотларини кўриб чиқиш муддати қисқартирилган”, - деб таъкидлашди Касаба уюшмалари федерациясида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: