123

Сирдарё вилоятида АТ соҳасида 45,4 млрд сўмлик лойиҳаларни амлага ошириш режалаштиримоқда

Дата: 17:33, 20-02-2019.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистонинг Сирдарё вилоятида ахборот технологиялари (АТ) соҳасида 45,4 млрд сўмлик лойиҳаларни амлага ошириш режалаштиримоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

15-16 феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов ҳудудларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш мақсадида Сирдарё вилоятида бўлди.

Вазирликдан маълум қилишларича, Ш. Содиқов Мирзаобод ва Гулистон туманлари телекоммуникация боғламалари ва туман почта алоқа боғламалари, тумандаги Тошкент радиотелевизон узатиш марказининг “Гулистон” радиотелевизион станцияси фаолиятини ўрганди.

“Сирдарё вилоятида “Рақамли технологиялар ва ИТ-тадбиркорлик ўқув марказлари”ни ташкил этиш лойиҳаси доирасида, аввало, вилоятнинг телекоммуникация инфратузилмасини тубдан ривожлантириш, ушбу мақсадлар учун 2019 йил давомида умумий қиймати 45,4 млрд сўмга тенг бўлган лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Вазир вилоятнинг бир қатор туманлари телекоммуникация боғламаларида мавжуд кенг полосали технология асосидаги қурилмалардан фойдаланиш даражасини ошириш, маркетинг ва тижорат сиёсатини тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, соҳада кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларини битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: