123

Тошкентда италян микроавтобусларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Дата: 17:06, 10-03-2014.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Тошкентда Италиянинг IVEKO Daili компаниясида ишлаб чиқарилган тўрт йўловчи микроавтобуслари синовдан ўтказилмоқда. Келажакда улардан маршрутли такси сифатида фойдаланилиши мумкин, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари ҳам мавжуд, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Микроавтобуслар Россия Федерациясида сотиб олинган. “Ўзавтосаноат” ДАК хабар беришларича, синовлар олти ой давом этади ва уларнинг натижалари бўйича калов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш корхонаси базасида IVEKO Daili микроавтобусларини ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Тошкент йўллари бўйлаб ўтган биринчи 10 минг км масофа микроавтобусларнинг сифати яхшилигидан далолат берди. Синовда иккита 19 ўринли ва иккита 13 ўринли микроавтобус қатнашмоқда.
IVEKO Daili микроавтобуслари шаҳарда пассажирлар ташишга мўлжалланган бўлиб, юмшоқлиги, кенглиги ва компьютерлаштирилган бошқарув тизими билан жиҳозланганлиги билан ажралиб туради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: