123

Тошкентда Wi-Fi тармоғига эга бўлган 61 та бепул автоматлаштирилган жамоа хожатхоналари қурилади

Дата: 17:35, 27-03-2019.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 2019 йил охирига келиб, Тошкентда Wi-Fi тармоғига эга бўлган 61 та бепул автоматлаштирилган жамоа хожатхоналари қурилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунда европа сифатидаги автоматлаштирилган жамоа хожатхоналари тармоғини ўрнатиш ва очиш инвестицион лойиҳаси доираси амалга оширилади, шунингдек, дам олиш учун скамейкалар ўрнатилади. Тошкент шаҳридаги Яккасарой ва Шайхонтоҳур тумани ҳудудида иккита шу каби объектлар ишга туширилди”, - дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Туризм бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Саидакбархон Акбаровнинг сўзларига кўра, бу жойлар бепул Wi-Fi билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, 2019 йилги инвестиция дастурига киритилган лойиҳа доирасида она ва бола учун, шунингдек, ногиронлар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Айни пайтда шаҳарни ободонлаштириш хизматчилари ва ногиронлар бепул хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Йил охирига қадар пойтахтимизда европа сифати стандартларига мос бўлган 61 та санитар-гигиена узели барпо этилиб, фойдаланишга топширилади”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: