123

Тошкентда жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ёки фош этиш учун қўшимча ҳақ тўлаш режалаштирилмоқда

Дата: 14:34, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Тошкентда жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ёки фош этиш учун қўшимча ҳақ тўлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан қилиш режалаштирилмоқда.

“2018 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ўрнатилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Сурат манбаи: http://www.ca-portal.ru/article:37991

Янгилик билан ўртоқлашиш: