123

Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра деярли бир ярим баравар кўп импорт қилди

Дата: 15:37, 14-09-2018.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-августи якунлари бўйича Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра деярли бир ярим баравар кўп импорт қилди, ўтган муддатда экспорт – $8,6 млрд, импорт – $12,0 млрдни ташкил этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $20,6 млрдни ташкил қилган ва 2017 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 18,5% кўпайган.

Жорий йилнинг январ-август якунлари бўйича МДҲ мамлакатларининг ташқи савдо айланмасидаги улуши 38,8% ташкил этди, ташқи савдо айланмасининг ўсиши даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,6% ташкил қилди. Бошқа мамлакатларнинг улуши 5,6%га камайди ва 61,2%ни ташкил этди.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми $8,6 млрдни ташкил қилди (ўсиш 4,4%). Экспорт таркибида товарларнинг улуши 76,9% етди, бундан энергия ва нефть маҳсулотлари 20,4%, озиқ-овқат маҳсулотлари 8,6%, кимё маҳсулотлари ва ёғоч маҳсулотлари 7,2%, ташкил этди.

Хитой ва Россия Ўзбекистон Республикасининг товар ва хизматлар экспортида энг катта улушга эга. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспортдаги улуши 36,5%ни ташкил қилади. Хитой ва Россияга экспорт товарлар таркибига энергия ташувчилар ва нефть маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари киради.

Ҳисобот даврида импорт ҳажми $12,0 млрдни (ўсиш 31,2%) ташкил этди. Импорт таркибида машина ва ускуналар (40,1%), кимё маҳсулотлари ва улардан олинадиган маҳсулотлар (13,4%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари (9,1%), асосий ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилнинг январ-июнида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,7 млрдни ташкил этиб, шу жумладан, экспорт $7,8 млрдни, импорт - $9,9 млрдни ташкил қилган эди.

$1=7862,17 сўм

Сурат манбаи: из https://www.apk-news.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: