123

Ўзбекистон Евроиттифоқнинг биртомонлама тариф преференцияларини олиши мумкин

Дата: 15:00, 18-06-2018.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон бош преференциялар тизими доирасида Евроиттифоқнинг биртомонлама тариф преференцияларини олиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Брюсселга (Бельгия Қироллиги) ташрифи доирасида сўз борди.

Музокараларда ЕИ вакиллари бундай преференцияларни олиш учун зарур бўлган қолган икки халқаро конвенцияларни ратификация қилиш ва самарали амалга ошириш учун зарур бўлган техник кўмакни кўрсатишга тайёрликларини билдирдилар.

ТСВдан маълум қилишларича, делегация “Ўзбекистон-ЕИ” ҳамкорлик қўмитаси 15-мажлиси ва Ўзбекистон-ЕИ ўртасидаги иқтисодиёт, савдо ва инвестиция бўйича қуйи қўмитанинг 13-мажлисида иштирок этди.

Европа ташқи фаолият хизматларининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор ўринбосари Люк Девин 15-мажлис доирасида ЕИ Ўзбекистондаги либерализация ва демократизация жараёнларини қўллаб-қувватлайди.

“Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама муносабатларида тарихий палла бошланди. ЙИ Ўзбекистонда рўй бераётган ва бутун Марказий Осиёни жадал ўзгаришига олиб келаётган янгиланишларни катта қизиқиш билан кузатиб келмоқда”, - деди Л. Девин

ЕИ мамлакатда бошланган солиқ ислоҳотини ҳам қўллаб-қувватлайди, мавжуд тизимни комплекс ислоҳ этиш ва унификациялаш, алоҳида компанияларга асоссиз имтиёзлар бериш амалиётидан воз кечиш, умуман олганда, давлат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди.

13-мажлисда Европа делегацияси раҳбари, Европа ташқи фаолият хизмати бошлиғи Филиппе ван Амерсфорт Европа томони Евроиттифоқдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сертификациялаш тизимини ривожлантириш орқали Европа Иттифоқининг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилиги талабларига мувофиқ равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни оширишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи миллий қонунчилик ва амалиётларни ЖСТ меъёрларига мувофиқлаштириш учун техник ёрдам кўрсатишга тайёр. Шу билан бирга, Ўзбекистонда санитария ва фитосанитария меъёрлар, савдо соҳасида техник чекловлар, қишлоқ хўжалигида қўллаб-қувватлаш чоралари, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва бошқа соҳаларда ЕИ тажрибасини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамизки, бугунги кунда Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг 4-йирик савдо ҳамкоридир. ЕИ мамлакатда умумий бюджети 103 миллион евро бўлган 25та лойиҳани амалга оширмоқда.

Бундан ташқари, қиймати 33,58 миллион евро бўлган минтақавий лойиҳалар эса таълим (Эрасмус +), бизнес ва туризм тараққиёти, транспорт логистикаси, чегараларни бошқариш (БОМCА), гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш (КАДАП), хавфсизликни ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.

ЕИнинг республикага жорий миллий ёрдам дастури 2014-2020 йилларни қамраб олиб, унинг умумий бюджети 168 млн еврога тенг. Ҳозирги кунда улардан 46 млн евродан ортиқ маблағ “Сув ресурсларини барқарор бошқариш” (20 млн эвро), “Мева ва сабзавотчилик секторини ривожлантириш” (боғдорчилик, 21,5 млн евро), “Пахтачиликни модернизация қилиш” (5 млн евро) каби лойиҳалар доирасида ўзлаштирилмоқда.

1 евро= 9168,91 сўм

Сурат манбаи: http://eucbi.eu/page/42/?lang=ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: