123

Ўзбекистонда банкларда ҳисоб рақамлари очиш соддалаштирилди

Дата: 11:29, 22-09-2015.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Марказий банк (МБ) Ўзбекистон банкларида очилаётган ҳисоб рақамларига доир йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда банкларга ҳисоб рақамлари очишда йўриқномада кўрсатилган хужжатлардан бошқаларини талаб қилиш таъқиқланади. Олдин қонучиликда белгиланган ҳолатларда қўшимча хужжатлар талаб қилиш имконияти кўзда тутилган эди”, – дейилади МБ хабарида.

Бундан ташқари, миллий валютада мухбирлик ҳисоб рақамлари очишда статистика органлари томонидан берилган Корхона ва ташкилотлар ягона давлат реестрига киритилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси талаб қилинмайди.

Миллий валютада талаб қилиб олингунга қадар депозит ҳисоб рақамлари очишда тадбиркорлик суъекти бўлмаган юридик шахслар банкка солиқ органларида рўйхатдан ўткганлик ҳақида маълумотнома тақдим этишлари зарур.

Йўриқномадан юридик шахслар миллий валютада асосий ҳисоб рақами очгандан кейин бошқа банкларда иккиламчи депозит ҳисоби очиш ҳуқуқига доир меъёр чиқариб ташланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: