123

Ўзбекистонда иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди

Дата: 17:31, 14-01-2019.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига айлантирилди. Бу ҳақида президентнинг “Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз борган.

Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва “хуфиёна” иқтисодиёт улушини қисқартириш учун қулай шароит яратиш вазирликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, макроиқтисодий индикаторларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш асосида иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш ва иқтисодиёт асосий соҳаларини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш кабилар ҳам янги вазирликнинг вазифалари сирасига киради.

Бундан ташқари, вазирлик ижтимоий иқтисодий ва саноат ривожланиш соҳасида стратегия ишлаб чиқиш ва давлат сиёсатини юритиш бўйича ваоатли орган сифатида тайинланди.

Вазирлик 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва саноат вазири этиб олдин иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келган Ботир Хўжаев такинланди. Соҳиб Саифназаров ва Умиджан Салимовлар унинг ўринбосарлариэтиб, Равшан Ғуломов эса унинг биринчи ўринбосари қилиб тайинланди.

Сурат манбаи: http://bigasia.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: