123

Ўзбекистонда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингдан ўтказилди

Дата: 10:26, 16-04-2018.

Тошкент. 16 апрел. ЎзТАГ – 2018 йил биринчи чораги давомида Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1153 та олди-сотди шартномалари бўйича $478,9 млн ва 2 трлн 888 млрд сўм миқдорида инвестиция киритилиши, шу жумладан, хорижий инвесторлар билан тузилган 15 та олди-сотди шартномаларини мониторингдан ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат рақобат қўмитаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори $152,4 млн ва 1111,2 млрд сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 9913 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида олди-сотди шартномаларидан 29 та шартнома бекор қилинди, 63 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилди ва қабул қилинди.

1 апрел ҳолатига давлат активлари сотилиши бўйича рўйхатга олинган 1061 та олди-сотди шартномалари бўйича $478,7 млн ва 2 трлн 692 млрд сўм миқдорида инвестиция киритилиши назоратга олинган. Шулардан, 13 та олди-сотди шартномалари хорижий инвесторлар билан тузилган.

Юқоридаги шартномаларга кўра, бажарилган инвестициялар умумий миқдори $152,1 млн ва 1012,1 млрд. сўмни ташкил этди. Инвестиция киритиш даврида 8177 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Амалдаги шартномаларга кўра, йил бошидан инвесторлар томонидан $6,2 млн ва 183,2 млрд сўм инвестиция киритилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда киритилган инвестициялар ҳажми $5,5 млн (87,7%) ва 128,8 млрд (70,3%) сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида 63 та олди-сотди шартномалари шу жумладан, 12 та сотиб олиш қийматида ва 51 та “ноль” харид қийматида тузилган шартномаларга асосан киритилган умумий $245 минг ва 93,2 млрд сўм миқдоридаги инвестициялар комиссия томонидан қабул қилинган ҳамда инвестиция ҳисобидан янги 1736 та иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга, йил бошидан $33,1 млн ва 612,7 млрд сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти билан 121 та олди-сотди шартномалари расмийлаштирилган бўлиб, шундан 118 та паст рентабелли, иқтисодий ночор давлат активлари ва бўш турган бинолар “ноль” харид қийматида $33,1 млн ва 609 млрд сўм инвестиция киритиш мажбурияти билан тузилган.

$1=8094,99 сўм

Сурат манбаи: http://qalampir.uz/news/davlat-raqobat-qomitasi-raisiga-birinchi-orinbosar-tayinlandi-9144

Янгилик билан ўртоқлашиш: