ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 8:26 | 19 декабр
123

Ўзбекистонда инвесторлар учун яшаш гувоҳномаси олиш тартибини соддалаштириш таклиф этилмоқда

Дата: 15:42, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда камида $200 минг инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини ва кўп марталик визаларни олиш тартибини жорий этиш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвонини берилиши мумкин.

Сармоя соҳасидаги янгиликлар билан https://regulation.gov.uz/ru/documents/2820 ҳаволаси орқали танишиб, ўз такликларни иқолдириш мумкин.

Лойиҳа, шунингдек, инвесторлар ва хўжалик юритувчи субъектларни давлат органларининг ноқонуний маъмурий хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш механизмларини ҳам назарда тутади.

Ер участкаларини олиб қўйишда қонунийликни таъминлаш мақсадида, лойиҳада ерни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга йўл қўйиладиган аниқ ҳолатлар белгилаб берилмоқда. Уй-жой ва саноат биноларини бузиб ташлаш фақат кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва эгасининг зарарлари тўланганидан кейин йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, инвестицион фаолияти учун ер участкаларини ажратиш учун янги механизмлар ишлаб чиқилган бўлиб, хусусан, улардан бири ерни 50 йилгача узоқ муддатли ижарага бериш ҳисобланади.

Сурат манбаи: http://sovetclub.ru/kak-snizit-kreditorskuyu-zadolzhennost

Янгилик билан ўртоқлашиш: