“Ҳамкорбанк” дивидендлар тўлашга деярли 143 млн сўм ажратади

Дата: 14:05, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – “Ҳамкорбанк” очиқ акционерлик тижорат банкининг кузатув кенгаши банк қимматли қоғозлари бўйича даромадлар тўлаб бериш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ишга 142,7 млн сўм ($62 мингдан зиёд) маблағ йўналтирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Дивидендлар тўлаб бериладиган акцияларнинг умумий сони 5,707 млн донага тенг. Молия муассасасининг битта корпоратив облигациясига тўланаётган даромад миқдори 25 сўм, яъни номиналига 2,5%.
Қайд этиб ўтиш керакки, дивидендларни тўлаш тижорат банкнинг 1- корпоратив облигациялари бўйича амалга оширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: