13-14 декабрда Қирғизистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф буюради

Дата: 13:15, 11-12-2017.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – 13-14 декабрда Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Бу ҳақида душанба куни қирғиз давлати раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда ҚирТАГ хабар бермоқда.

“Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга 13-14 декабр кунлари бўлиб ўтадиган расмий ташрифи ҳақида давлат раҳбарига ҳисобот берди”, - деб хабар беради матбуот хизмати.

Қирғизистон раҳбари ташқи ишлар вазирига бўлажак ташқи сиёсий тадбирларга жиддий тайёргарлик кўриш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сурат манбаи: http://www.stanradar.com/bio/full/332-zheenbekov-sooronbaj-sharipovich.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: