“Ўзбекэнерго” 2014 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилганидан 89% кўп маҳсулот ва хизматлар экспорт қилди

Дата: 17:15, 24-04-2014.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – “Ўзбекэнерго” ДАК 2014 йилнинг биринчи чорагида маҳсулот ва хизматлар экспорти бўйича прогноз кўрсаткичларни 189% қилиб бажарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания матбуот хизмати маълумотларига кўра, маҳсулот қиймати 6,6% туширилган, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми эса 2% ўсган.
Ўтган уч ой ичида истеъмолчиларга 11,1 млрд кВт/с электр энергияси, 3 млн Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилган. Компания корхоналарида маҳаллий хом-ашё асосида маҳсулотлар ишлаб чиқариш вазифалари 101,6% қилиб бажарилган.
Бундан ташқари, аҳолидан тўлов қабул қилиш бўйича йирик операторлар билан ҳамкорликда он-лайн режимда тўловлар қабул қилишга ўтиш таъминланган. “Соғлом бола йили” тармоқ режаси тадбирларини амалга ошириш ҳаражатлари 320 млн сўмдан ошиқни ташкил этган.
Компания корхоналарида йил бошидан бери 414 янги иш ўринлари яратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: